Қозоғистонда номаълум аёллар журналистларга ҳужум қилди, оператор камерасини синдирди HD
Қозоғистонда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси ўтказишни режалаштирган матбуот-анжуманида иштирок этиш учун борган Озодлик радиоси операторлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари журналистлари номаълум шахслар томонидан ҳужумга учради. Ҳужум қилган аёллар журналистларнинг техникасини ишдан чиқарди, режалаштирилган тадбир тўхтаб қолди. Озодлик радиоси мухбири Нургул Тапаева ва видеооператор Токмолда Кусаиновга Инсон ҳуқуқлари бюроси жойлашган бизнес марказда беш нафар номаълум аёл ҳужум қилди. 22 июль куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да журналистлар режалаштирилган матбуот анжуманини ёритиш учун бизнес марказга етиб борган, лекин матбуот хонасига етгунларича ҳужумга учраган: аёллар операторга ҳужум қилиб, видеокамерани синдирган. Сўнгра камера аккумуляторини тортиб олишган, смартфонга содир бўлаётгани ҳодисани ёзиб олишга уринган мухбирни калтаклашган.