Ўзбекистоннинг янги имижи. Унда Каримовга ўрин борми?
Агар сизга яқин бир неча ой ичида Ўзбекистонга бориш насиб этса, кўпроқ уч нарса ҳақида эшитишингизга тўғри келади. Мулозимлар билан суҳбатларда ёки янгиликларни томоша қилиш чоғида сизга мамлакат сўнгги уч йил ичида қанчалик ўзгаргани ҳақида гапиришади. 22 декабрдаги парламент сайлови арафасида мамлакатда номзодлар ўртасида ҳақиқий телебаҳслар ўтказилгани, бундан уч йил аввал буни ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин бўлганини билиб оласиз. Аммо сайловда мухолифат вакиллари бўлмагани ҳақида сизга айтилиши даргумон. Улар уч йил ичида кескин цензура режими заифлашгани, анчагина эркин матбуот муҳити пайдо бўлгани ҳақида албатта гапиришади. (Бироқ айрим нашрлар, жумладан, “Озодлик” радиоси журналистларига аккредитация берилмаяпти ёки Тошкентда бюро очишларига изн йўқ, улар ҳамон цензурага дуч келишмоқда, сайтлари тўсиб қўйилган). Гленн Кейц “Элтуз” таржимаси. Манба: “Озод Европа – Озодлик радиоси”
Похожие видео
Показать еще