Интернетда янги ўзбек радиоси иш бошлади HD

29.10.2013
21 октябр куни Интернетда ахборот-таҳлилий материалларни ўзбек тилида узатувчи яна бир ўзбек радиоси пайдо бўлди. "Uzbek.FM Online radio" узлуксиз шаклда узатиладиган радиоканал Интернетда uzbek.fm домени остида фаолият юрита бошлади, деди ўзбек радиоси тўғрисида Озодлик саволларига жавоб берган канал бош муҳаррири Камоллидин Йўлдош. - Радио Интернет орқали ҳам узатилиб, 24 соат узлуксиз бўлади. Ҳар куни Тошкент вақти билан кечаси 12 да шу кунги дастур бошланади ва кун давомида янги хабарлар билан янгиланиб туради. Uzbek.fm га кириб, шу жойда "Жонли" тугмачаси бор, ана шу ердан жонли тинглашлари мумкин. Радио сайтида тингловчилар учун "овозли мактуб" хизмати йўлга қўйилган. Тингловчи радиога фикр-мулоҳазасини микрофон орқали ёзилган овоз тарзида юбориши мумкин. Камолиддин Йўлдош келажакда радиотўлқинларни фазовий каналлардан, сунъий йўлдошлардан узатиш режаси борлигини таъкидлади.

Похожие видео

Показать еще