“Порох солинган бочка устида яшаётгандекмиз...”

28.06.2020
“Порох солинган бочка устида яшаётгандекмиз...” “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан ёзмоқдамиз. Амир Темур ва Беклар кўчаларида жойлашган аҳоли турар жойин ўртасида “Меҳрибон Нилуфар” МЧЖ газ тўлдириш шохобчаси жойлашган. Портлаш хавфи катта бўлган газлар тўлдириш шохобчаси аҳоли пунктидан камида бир километр узоқ масофада жойлашган бўлиши керак. Аммо бу “заправка” Беклар кўчасидаги кўп қаватли 67-уйдан 30-40 метр, “Камолот” уйларидан 100 метрча масофада қурилган. Худди порох солинган бочка устида яшаётгандекмиз! Фақат ўз нафсини ўйлаб аҳоли ҳаётини хавф остига қўйган фирма Беклар кўчасида йўл устига 10-15 метр чиқиб олиб уй қурмоқда. Нима, пулдорга келганда Ўзбекистон қонунлари ўз кучини йўқотадими?! Ҳурматли президент, бирор фожиа рўй бермасдан аввал аҳолини хавфдан қутқаринг!”

Похожие видео

Показать еще