Республикадаги ўнлаб коллежга бу йил ўқувчи қабул қилинмади HD

25.07.2017
Бухоро¸ Самарқанд¸ Хоразм ва Андижон вилоятларидаги 10 дан зиëд маиший хизмат касб-ҳунар коллежларига 2017-18 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилинмади. Вилоятлардаги соҳа мутасаддиларнинг Озодликка айтишича¸ бу коллежлар ҳозирча тугатилмайди: иккинчи ва учинчи босқич ўқувчиларига ўқишни тугатиш учун имкон берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мулозими эса “аксарият коллежлар тақдири борасида ҳали узил- кесил қарорга келинмаганлигини" таъкидлади. Озодлик суҳбатлашган Бухоро вилоят ҳокимлиги мулозими¸ аксар ота-оналар ўз фарзандлари 11 йиллик таълим тизимида ўқишни давом эттириш истагини билдиргани боис, бир нечта коллежда биринчи курс учун ўқувчи қабул қилинмаганини айтди. Мулозимга кўра¸ “эхтиëж бўлмаган коллежларнинг 25 фоиз ўқитувчилари қисқартирилади” Бу мулозимнинг яна айтишича, “ишдан бўшаган ўқитувчилар халқ таълими тизимидаги ўқув даргоҳларига ишга жойлаштирилади”

Похожие видео