2018 йилда Ўзбекистонда кимга қийин бўлади?
"2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт", деб айтди Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламентига Мурожаатномасида. Шу билан бирга, ўзининг Янги йил табригида жаноб Мирзиёев 2018 йилнинг "Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлиши"ни айтган. Хўш, ўзбекистонликлар ва халқаро ҳамжамият Ўзбекистон раҳбариятидан 2018 йилда нималарни кутмоқда? Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги Facebook Live жонли дастури ана шу мавзуга бағишланди. Жонли мулоқотда лондонлик журналист Шоҳида Ёқуб, тошкентлик журналист ва блоггер Жамшид Ниёзов, АҚШда фаолият юритаётган сиёсий таҳлилчи Суҳроб Исмоилов иштирок этдилар. Дастур бошловчиси Паҳлавон Содиқ. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Похожие видео
Показать еще