Қийноқ бўйича ўнлаб гувоҳ кўрсатма берса ҳам жиноий иш очилмади - BBCUZBEK.COM
Навоий шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган 4 кишига нисбатан даҳшатли қийноқлар қўлланилгани ҳақида 34 гувоҳ кўрсатма берган. Бироқ прокуратура қийноқ ҳолатига кўз юмган ва жиноят иши очмаган. Эътиборли томони ушбу кўрсатмаларни махсус прокурор ёздириб олган. Гувоҳлар 2017 йилнинг феврал, май ойларида Ҳасан Арзиев, Абдувоси Яхшимуродзода, Азамат Ғайбуллаев ва Жамшид Сайфуллаевларга нисбатан орган ходимлари қийноқ қўллагани ҳақида кўрсатма берган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.