Охират диёридаги азоб дунё мусибатларидан қаттиқдир HD
Инсонларнинг барчаси ҳам хақ йўлидан юриб адолат қарор топишлигига хизмат қилавермайдилар. Кимдир хақни билиб туриб очиқчасига юз ўгиради, кимдир хақдан бехабар бўлади ва яна кимдир хақ учун курашади, бошига мусибат келганида сабр қилади, яъни мусибатларга қарамай танлаган хақ йўлида давом этади. Бугунги кунимизда хақ йўлидан юз буришларнинг асосий сабабларидан бири инсонлардаги қўрқув бўлиб қолди. Аслида хақ йўлдан юришга ҳам қўрқув аҳамиятлидир, лекин хақ йўлдаги қўрқув билан шу йўлдан адаштирадиган қўрқувнинг ўртасида фарқ бор. Инсонни тушунча бошқаради деган фикрни олға сурадиган бўлсак, қўрқув сабабли тўғри йўлдан қочувчиларда ҳам уларнинг тушунчаларида хатоликлар борлигини англаб етиш қийин эмас. Албатта хар бир инсон ўзидаги қўрқувни очиқ тан олавермайди, лекин ўзининг бу холати сабабини жуда яхши билиб туради. Унинг қўрқувига сабаб бўлган нарсалар ҳам айнан унга сингдирилган ва сингдирилаётган фикрлар, тушунчалар билан боғлиқдир. Хато фикрлар бугунги инсонларни аслида қўрқишлари керак бўлган нарсалардан буриб ана шу нарсаларнинг олдида аҳамиятсиз бўлган бошқа нарсалардан қўрқишларига сабаб бўлмоқда. Инсонлар ўзларига азоб етишидан қўрқишлари табиийдир, бу холатни тўғри қабул қилиш лозим. Лекин азобнинг ёки дарднинг енгили ва оғири бор эканлигини хисобга оладиган бўлсак, инсонлар бу иккисидан бирини танлашга мажбур бўлганларида айнан енгил азобни танлаб оғиридан қутулишга ҳаракат қилишлари ҳам ана шу табиийлик билан боғлиқдир. Инсонлардаги ана шу танловда адашиш натижасида асли жуда ҳам оғир бўлган азобни эсдан чиқариб енгилроқ ва ўткинчи мусибатлардан қочишга ҳаракат қилиш натижасида айтиб ўтганимиз жуда ҳам азобли ва шиддатли жазоларга лойиқ бўлиб қолишмоқда. Бу енгил азоблар деяётганимиз, Қуръон оятлари ва Пайғамбар С.А.В нинг хадисларида келтирилган Охират диёридаги азобларга нисбатан олиб қаралгандаги шу дунё машаққати ва мусибатлари бўлиб, хар доим ҳам хақ йўлдан юрганларга бундай машаққат, мусибатли синовлар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Лекин афсусланарлиси кўп инсонлар Охират азобидан қутулишга ҳаракат қилишдан кўра шу азобга гирифтор қиладиган амалларни танламоқдалар. Бу амаллари худдики уларнинг шу дунёдаги машаққатларини олдини оладигандек тушунадилар, аслида эса Охират ғамини ўйламай қилган амаллари уларни янада кўпроқ муаммолар гирдобига солиб қўйишини унутадилар. Нима учун биз шундай бўлиб қолдик, яъни Охират азобидан кўпроқ қўрқиш ўрнига дунё машаққатларидан, мусибатли синовларидан кўпроқ қўрқадиган бўлдик? Нима учун биз аслида Ким Буюклигини, барча қувват эгаси Кимлигини унутиб ўзимиз каби ожиз бандалардан қўрқадиган ва қўрққанда ҳам шу қўрқувимиз натижасида Охиратдаги шиддатли азобни унутадиган бўлиб қолдик? Келинг шу саволларга жавобни қуйидаги хадисдан қидириб кўрайлик: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Устиларингизга бир қавмлар бўри тўдаси ўз ўлжасига ташланганидек ташланади”. Саҳобалардан бири сўради: “ У кунда биз озчилик бўлганимиз учун шундай бўладими?” Росулуллоҳ жавоб бердилар: “Йўқ, у кунда