Каримов Наврўз байрамида халқига таъзим бажо келтирди HD

22.03.2016
Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган расмий тантана Тошкент марказидаги Алишер Навоий миллий боғида бўлиб ўтди. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:25да бошланиб, қарийб икки соат давом этган тантанани Ислом Каримов байрам нутқи билан очиб берди. Каримов нутқи ортидан бошланган гала-концертда Ўзбекистон санъати юлдузлари қўшиқлар айтиб, рақсга тушишди. Тошкент вақти билан соат 16дан кейин шаҳар марказига элтувчи йўллар очилди. Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган расмий тантана одатга кўра Тошкент марказидаги Алишер Навоий миллий боғида бўлиб ўтди. Расмий базм муносабати билан шаҳар марказига элтувчи автомобиль йўллари ва марказий метро бекатлари беркитилди. Алишер Навоий боғи атрофида хавфсизлик чоралари фавқулодда кучайтирилди. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:25да бошланиб, қарийб икки соат давом этган тантанани Ислом Каримов байрам нутқи билан очиб берди.

Похожие видео