Амалдор: Зойир Мирзаев, топшириғингиз билан аҳоли қўйларини сўйиб слесарларга тарқатамиз -Ўзбекистон HD
Амалдор: Зойир Мирзаев, топшириғингиз билан аҳоли қўйларини сўйиб слесерларга тарқатамиз Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев топшириғи билан Нишон туманида далани пайҳон қилган 21 та қўйдан биттаси ва даласи пайҳон бўлган фермернинг қўйи сўйдирилган. Маҳаллий расмийга кўра, гўшт сўнгра техникани таъмирлаётган усталар ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қўйларни сўйиб тарқатиш вилоят ҳокимининг топшириғи бўлганини рад қилмоқда. Бироқ Телеграмдаги muxbir.uz канали тарқатган видеода қўйларни сўйиш вилоят ҳокими топшириғи билан бўлгани ойдинлашади.