Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги брифинг ўтказилди

31.07.2020
Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги брифинг ўтказилди ✅ Вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан, бугунни ўзида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 000 (84 335 киши) та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиард сўм маблағ берилади. Шунингдек, вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилди. Жумладан, 80 та оилага 1 бошдан сигир, 315 оилага 2 тадан 630 та қўй, 97 та оилага 10 тадан жами 970 та қуён, 258 та оилага 30 донадан жами 7 740 та товуқ тарқатилди.

Похожие видео