Дунёдаги энг хавфли асал йиғиш амалиёти қаерда?
Дунёдаги энг хатарли ёввойи асал қаерда тўпланишини биласизми? Непалнинг баланд тоғ қишлоғида яшовчи одамлар тик қоялар остига ин қурган асалариларнинг асалини йиғадилар. Бизларнинг ота-боболаримиз бу иш билан шуғулланиб келганлар, дейишади улар. Ҳар асал йиғишга борганда бир кишини камида 200-300 марта ари чақади.