Дунё байроқларида қайси ранг йўқ?
Дунёнинг ҳеч қайси мамлакати байроғида бинафшаранг асосий ранг сифатида қўлланмаган. Бунинг сабаби иқтисод билан боғлиқ. 1856 йилгача бинафша ранги денгиз чиғаноғининг шилимшиғидан олинган ва бу мураккаб жараён эди. Шунингдек, бинафшаранг олий мақомлик рамзи бўлгани учун фақат шоҳлар кийими ана шу рангда бўлган. Аммо бугун байроғида бинафшарангдан фойдаланган икки мамлакат ҳам мавжуд.