“Болам туғруқда ўлди, касал хотинимни ҳеч ким даволамаяпти” HD
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Нуриддин Бўриевнинг арз қилишича, Ангор туманидаги вилоят туғруқхонасида унинг боласини нотўғри йўл билан туғдириб олишган ва бола олинган жароҳатлардан вафот этган. “Хотиним ҳам бу оғир туғишдан кейин касал бўлиб қолди, лекин Қизириқ туманидаги касалхона ҳам, вилоят касалхонаси ҳам хотинимни қаубл қилмаяпти. Буларнинг дарди фақат пул, пул ва пул. Камбағални туяни устида ҳам ит қопади экан”, дейди Нуриддин Бўриев.