АЗИЗБЕК ВА АБДУРАСУЛЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ HD
ХОНОБОД МАРРАСИ ЗАБТ ЭТИЛДИ ЭНДИГИ НАВБАТ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА Хабарингиз бор Улуғнор тумани СЭО ва ЖСХ бўлими ходимлари Абдурасул ва Азизбек Президентимиз ва Андижон вилояти ҳокимининг саломатлик борасидаги ташаббуслари асосида ўз иҳтиёрлари билан узоқ масофага Хонобод шахрига пиёда юришга қарор қилишган эди. Улар 15 декабрь куни соат 16:00 да Улуғнор туманидан пиёда йўлга чиқиб 125 км масофани пиёда босиб ўтиб 16 декабрь куни соат 20:00 да Хонобод шахрига етиб боришди. У ерда шахар ҳокими бошчилигида мутасаддилар билан байрамона қарши олиниб шахар ҳокими томонидан қимматбахо совғалар ҳамда вилоят ҳокимининг Дубайга йўнланмасини қўлга киритишган эди. Бугун 18 декабрь куни йигитларимиз туманига қайтишди.Уларни туман ҳокими ўринбосарлари бошчилигида мутасадди ташкилот ходимлари ҳамда Азизбек ва Абдурасулларнинг ота-оналари томонидан байрамона кутиб олиндилар.Маросимда туман ҳокими ўринбосарлари сўз олиб йигитларни бундай жасоратли март инсонлар қилиб тарбия қилган ота-оналарига рахматлар айтдилар.Маросим сўнгида туман ҳокимининг қимматбахо совғалари топширилди. Маълумот учун: Абдурасул ва Азизбеклар қисқа хордиқдан сўнг Хонобод шахридан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахрига велосипедда йўлга чиқадилар. Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ https://t.me/Ulugnorpressa https://twitter.com/Ulugnorpressa https://facebook.com/Ulugnorpressa https://instagram.com/Ulugnorpressa https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn