Наманганга борган Ислом Каримов вилоят ҳокимини ишдан олди HD

29.11.2015
Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов 26 ноябрь куни вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олинди. Озодлик манбаларига кўра, йиғилишда нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов Мингбулоқ туман ҳокими Хайрулло Бозоровни Наманган вилоятининг янги ҳокими этиб тайинлади. Наманган вилоятига олти йил ҳокимлик қилган Баҳодир Юсуповнинг президент Ислом Каримов иштирок этган йиғилишда ишдан олингани ҳақида хабар берган Озодликнинг Намангандаги манбаларига кўра, Юсуповнинг қайси асосда ишдан бўшатилганига оид аниқ маълумот йўқ. Наманганлик журналист Носир Зокир 26 ноябрдан собиқ ҳокимга айланган Баҳодир Юсупов устидан шикоятларнинг кейинги пайтларда кўпайиб кетганига эътибор қаратади: - Сўнгги пайтларда Баҳодир Юсупов ҳақида халқ орасида жуда кўп салбий фикрлар пайдо бўлган эди. Газ, электр ва умуман коммунал хизматдан норозиликлар жуда кўпайган эди. Кейин, ҳокимнинг фермерларни йиғиб олиб, отаси қолмай, онаси қолмай сўкишлари, мана шу нарсалар кўпайиб халқнинг орасида норозилик кучайиб кетаётган эди. Одамлар президент келиб ҳокимни ишдан олишини орзиқиб кутган эди. Энди президентнинг йиғилишда нима дегани бизда дарров эълон қилинмайди. Кечқурунги ахборотни кутиб ўтирибмиз, дейди Носир Зокир.

Похожие видео

Показать еще