Мирзиёев врачларни малакасизлик ва масъулиятсизликда яна айблади HD

21.10.2017
Президент Мирзиёев 18 октябрь куни тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишлаб ўтказган селектор йиғилишида тиббиёт ходимларини яна бир бор малакасизлик ва масъулиятсизликда айблар экан, 2022 йилгача соҳа мутахассислари фаолиятини лицензиялаш тизими жорий этилишини билдирди. President.uz сайтининг йиғилиш тўғрисидаги ҳисоботида Президент тиббиёт ходимларининг социал-иқтисодий муаммоларига тўхталгани тўғрисида маълумот йўқ. Шавкат Мирзиёев ўтказган селектор йиғилишида Президент Давлат маслаҳатчилари, Бош вазир ва Бош вазир ўринбосари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. 10 ойда 3 марта “тиббий мажлис” President.uz сайти Ўзбекистон раҳбари жорий йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказганини эслади. Бу йиғилишларда “тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, шу йўналишда амалга оширилаётган дастурлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди”, деб ёзди Ўзбекистон раҳбари расмий сайти.

Похожие видео

Показать еще