Тадбиркор: “Иссиқхонамни тунда бузиб ташлашди”
Хоразмлик тадбиркор Бобожонов Дониёрнинг айтишича, унинг иссиқхонасини 17 январ тунида бузиб ташлашди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, иссиқхонани бузиш учун келган Урганч туман прокурори ёрдамчиси ва ИИБ ходимлари "снос" қилиш ҳақида суд қарори ёки бирор бир бошқа ҳужжат тақдим этмаган.