Савдогар ва дўкондорлар: “Илойим, болаларимизнинг уволига қолсин булар! Ҳоким халқни яна ваҳшийларча қақшатишмоқда!”

19.04.2020
Савдогар ва дўкондорлар: “Илойим, болаларимизнинг уволига қолсин булар! Ҳоким халқни яна ваҳшийларча қақшатишмоқда!” “Бектемир туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳ, карантиндан фойдаланиб, савдо қилиб турган жойимизга келиб, махсулотларимизни ерга тўкиб, расталаримизни бузиб ташлашди... “Қаерга борсан, боравер, ҳозир қонун йўқ”, деб, кўрқитиб, ИИБ ходимлари аёлларни ҳақорат килишди. Оиламизни биз қандай боқайлик? Халқни қийнавординг ҳамманг! Ҳурматли президент, битта умидимиз сиздан! Сиз халқингизни ўйланг, халқингиз доим сизни ҳимоя қилиб, сизга туриб беради. Бутун ўзбек халқи сиздан фақат умид қиляпти! Мана бу ходимларингиз фақат қийнаш ва уришни билади!

Похожие видео

Показать еще