Мирзиëев: Оëғимиз ердан узилди¸ халққа сажда қилишимиз керак HD

10.08.2017
Видеоселектор йиғилишида барча вилоятларда мавжуд бўлган муаммолар тасиврга туширилган видеофильм намойиш этилди. Видео намойиши якунланганидан сўнг, президент йиғилганларга мурожаат қилар экан: -Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб,одамларнинг дарди ва ташвишини унутиб,оёғимиз ердан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу куйга тушмадикми?- деб айтди. Шавкат Мирзиёв бу муаммоларга чидаб яшаб келгани учун ҳокимият халққа “бош эгиб, сажда қилиши керак”, деб таъкидлади. -Ҳалиям биз барчамиз ўз халқимиз учун бош эгиб, сажда қилишимиз керак, бардош бергани, чидагани учун. Мана нима учун бугун биз бу йиғилишга тўпландик.Биз ишимизни мутлақо янги тизим асосида ташкил этмоқчимиз, - деди президент.

Похожие видео

Показать еще