Uzbek Ажрашиш тартиби қандай? HD

23.11.2012
OzodJavobнинг бугунги сонида Ўзбекистонда эр-хотиннинг ажрашишига доир тартиб-қоидалар борасида суҳбатлашамиз. Москва шаҳрида беш йилдан буён яшаб ишлаётган жиззахлик 28 ёшли Шомурод OzodJavobга мурожаат қилди ва Жиззахда яшаётган рафиқасидан ажралиш ниятида эканини айтиб, Ўзбекистонда ажрашиш тартиблари қандайлиги билан қизиқди. "Мен Москвада Наташа исмли бир қиз билан танишдим. Унга уйланмоқчиман. Лекин Жиззахда хотиним ва бир қизим бор. Хотинимни ҳеч қачон яхши кўрмаганман. Ота-онамнинг истаги орқасидан уйланганман. Ҳозир Наташани севаман. Хотинимнинг бундан хабари бор. Қонун йўли билан ажралмоқчиман. Лекин ажралиш йўлларини билмайман. Ажралсам қизимга пул жўнатиб тураман. Ташлаб қўймайман. Илтимос ажралиш йўлларини тушунтириб берсангиз" дея мактуб йўллади Шомурод. Озодлик мухбирининг ўрганишича, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларига кўра, эр-хотиннинг ажралиши бир неча босқичдан иборат.

Похожие видео

Показать еще