Исроил ва Фаластин: АҚШ яна Исроил фойдасига ҳукм чиқарди - BBC Uzbek
Исроил ва Фаластин: АҚШ яна Исроил фойдасига ҳукм чиқарди – Дональд Трамп маъмурияти Американинг 40 йиллик ташқи сиёсатининг оёғини осмондан келтирди. Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳларини қонуний, деб топди. Уларнинг халқаро қонунларга зид эмаслигини баён қилди. Трамп маъмуриятининг бу қарорини Фаластин кескин қоралади. Европа Иттифоқи ҳам жим турмади, минтақадаги барқарор тинчлик истиқболи савол остида қолганини айтди. Расмий Вашингтон бу билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳам қарши борди. Бирлашган Миллатлар яҳудий манзилгоҳларини халқаро қонунларга мутлақ зид ҳолат, деб кўради. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek