Юсуф Қаразовий: Инсонларни жин чалиши – бўлмаган гап

14.01.2020
Мусулмонларнинг машҳур олими Юсуф Қаразовий инсонларни жин чалиши (ичига жин кириши) ҳақидаги гапларни асоссиз деб ҳисоблайди. У ўзининг «Ал-Жазира» телеканалининг жонли эфирида телетомошабиннинг «Ҳақиқатда ҳам жинлар инсон вужудини ишғол этиб, унга жойлашиб олиб, унинг номидан гапиришадими?» деган саволига берган жавобида “Мен бунга ҳеч қандай ишончли далил йўқ , билъакс Қуръон буни инкор этади, деб биламан”, деган. Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Батаҳқиқ, биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик...» (Исро сураси, 70). Аллоҳ инсонни Ер юзида ҳукмдор, Ўзининг қули ва халифаси қилиб қўйди. Парвардигори олам инсонга бутун Ер юзини бўйсундириб, у ерда халифа қилиб қўйганидан кейин ҳам, уни жинларга бўйсундириб, унинг вужудини уларга ишғол эттириб, унинг номидан гапиртирадиган қилиб қўйиши мумкинми? Бу – бемаъниликку?!

Похожие видео