Uzbek Навоийда қурилган президент уйлари тўкилиб кетяпти HD
Навоий вилоятининг Томди туманида қурилган намунавий уйларга кўчиб кирган фуқаролар уйларнинг чала қурилгани боис уйлар деворлари ёрилиб кетаётганидан шикоят қилди. Томди тумани ҳокимлиги қурилишда камчиликлар борлигини эътироф этиб, айни пайтда бу камчиликларни тугатишга ҳаракат бўлаётганини таъкидлади. Зарафшон Марказий кон бошқармасининг ишчиси Элнор Гариев оиласи янги қурилган намунавий уйга кўчиб келганида ҳайратдан лол қотди. Улар Томди тумани ҳудудидаги Шарқ массивида қурилган 50 та намунавий уйларнинг ҳаммаси чала қурилиб, ташлаб кетилганига гувоҳ бўлишди.
Похожие видео
Показать еще