Россия СССРда туғилганларга ва уларнинг фарзандларига паспорт бермоқчи HD

16.03.2017
Россия Давлат Думасининг тегишли қўмитаси рус тилида сўзлашувчилар учун Россия гражданлигини олишни осонлаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. “Гражданлик тўғрисида”ги​ қонунга киритилиши кутилаётган бу ўзгартишлар қонун кучига кирса, рус тилини она тили деб билувчи ва собиқ СССР ёки Россия империяси ҳудудида туғилганларнинг Россия паспортини олиши осонлашади. Мазкур қонун лойиҳаси эндигина биринчи ўқиш учун Давлат Думасига тақдим этилди. Қонун сифатида кучга кириши учун лойиҳа Думада 3 марта ўқишдан ўтиши, сўнгра уни Федерация Кенгаши маъқуллаши ва Президент имзолаши лозим. Хўш, лойиҳада нима дейилган? Дума “замин ҳуқуқи” тамойили асосида гражданлик бермоқчи СССР ёки Россия империяси ҳудудида туғилган русийзабон шахслар учун гражданлик бериш тартибини осонлаштирувчи қонун лойиҳасига берилган изоҳда бундай дейилган: “Ўзи ёки яқин қариндошлари Россия Федерацияси, Россия Империяси ёки СССР ҳудудида муқаддам доимий равишда истиқомат қилган ҳориж граждани ёки гражданлиги йўқ шахслардан ташқари, Россия ҳудудида туғилган ёки яшаб келаётган қариндошлари бор ҳар қайси шахсга “рус тилида сўзлашувчи” сифатида эътироф қилувчи комиссия суҳбатига рухсат бериш таклиф этилди”, дейилади қонунга илова қилинган изоҳда.

Похожие видео

Показать еще