“Микрокредитбанк” cобиқ раҳбари Эшматов пора олишда айбланиб тергов қилинмоқда
Жорий йилнинг 7 февралида “Микрокредитбанк” бошқаруви раислигига Ориф Бўтаев тайинланди. Ундан олдинги раҳбар Муродилла Эшматов жорий йилнинг 17 январида ишдан олинган ва 20 январда эса қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб ДХХ тарафидан ҳибсга олингани маълум бўлди.