Ота: “Жиҳодчилар кўз ўнгимда боламни бўғизлашди, бу нима дегани?..”

10.10.2018
Бу – Суриянинг Идлибида яқиндагина юз берган аҳвол. Сурия, йилларки, фуқаролар уруши ичида. Идлиб эса, бугунга келиб, исёнчилар қўлида қолаётган ягона минтақа. Бу ерда уч миллион одам истиқомат қилади. Улардан 100 мингга яқини исёнчилар. Ораларида мутаассиб жиҳодчилари ҳам бор. Президент Ассад кучлари ўтган ой Идлибни куч билан ишғол этмоқчи бўлишган. Аммо Россия ва Туркия бошқача келишишган. Вилоят атрофида ноҳарбий буфер ҳудуди яратишга қарор қилишган. Лекин, шунда ҳам, Ассад бунинг “вақтинчалик чора” эканини айтган. Ҳарбий ишғол танловини ҳануз назардан соқит этмаган. Би-би-си мухбири Жереми Боуэн Идлиб ичкарисидаги бугунги вазият ҳақида. Видеолавҳа Би-би-си Ўзбек Хизматининг Афғонистонга мўлжалланган телевизион янгиликлар дастури учун тайёрланган. Кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Похожие видео

Показать еще