САФАРГА ЧИҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО. САФАРДА ЯХШИЛИК ВА ТАҚВОНИ, АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛАДИГАН АМАЛЛАРНИ СЎРАБ. HD
#Dinimislom Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва: «Субаҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи, Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн, Аллоҳумма иннаа насъалука фии сафаринаа ҳаза ал-бирра ват тақва ва минал амали маа тарзаа, Аллоҳумма ҳаввин алайнаа сафарана ҳаза ва итвиъ аннаа буъдаҳу, Аллоҳумма анта соҳибу фиссафар вал халифату филаҳл, Аллоҳумма иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил, манзари ва суъул мунқалаби фил мали вал аҳли,», дер эдилар. Қачон қайтсалар ҳам, шуларни айтардилар ва «Ойибуна, таибуна, аабидуна ва лироббинаа ҳаамидун»ни зиёда қилар эдилар». Иккисини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Инсон маркабга минганда ўзида алла-қандай бир кўтаринкилиқ ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда дарҳол Аллоҳни эсласа, унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа, Унга шукрона ўлароқ ушбу ривоятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади. «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир». Яъни, бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок бўлган Зот маркабни бизга бўйсундириб қўймаганида, «Биз бунга қодир эмас эдик». Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди. «Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз». Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз. Имом Муслим қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман». Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор. Qiroat manbasi: https://www.youtube.com/user/1project100 Text Manbasi: https://islom.uz/maqola/1425
Похожие видео
Показать еще