Бобомурод Абдулла: Ўзбек марши HD

07.03.2018
"Конституциявий тузумга тажовуз"да айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев ўтган йил сентябрида ҳибсга олинишидан бир ярим ой аввал Facebook ва YouTubeдаги саҳифаларида "Ўзбек марши" номли муаллифлик қўшиғини жойлаштирган. Қўшиқда мана бу сатрлар бор: "Босқинчидан қўрқма, золимга эгилма ҳеч қачон, Сен ҳур туғилгансан, эркингни алмашма ҳеч замон. Тупроғинг бўлсин бўстон, истиқболинг чароғон, Йўлдошинг бўлсин иймон, жон Ўзбекистон!" Видеони улашинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Похожие видео