Мирзиёев танқидидан кейин Тошкент тўйларини ихчамлаштириш бошланди HD

09.08.2017
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, 7 августда шаҳар маҳаллалари раҳбарлари билан уч соат давомида селектр йиғини ўтказиб, тўйларни ихчамлаштириш бўйича қатъий тартиб жорий этилганини билдирди. Мазкур йиғин президент Мирзиёев ижодкорлар билан учрашувда Тошкентдаги тўйларни танқид қилганидан тўрт кун ўтиб ўтказилди. Шавкат Мирзиёев мажлисда қатнашган Тошкент шаҳар ҳокими ва Ёшлар иттифоқи раҳбарига тўйларни ихчамлаштириш бўйича топшириқлар берганди. Гул отишу пул сочиш Селектр йиғини иштирокчиларининг Озодликка маълум қилишича, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт. Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочишу гул отиш ҳамда торт кесиш тақиқланади.

Похожие видео

Показать еще