Президент танқидидан кейин Молия вазирлигида тозалаш бошланди HD
Ўзбекистон Молия вазирлиги кадрлар бўлими расмийси вазирликдаги учта бошқарма раҳбарининг ишдан кетганини Озодликка тасдиқлади. Айни пайтда¸ маҳаллий нашрнинг вазирликда бир кунда 50 одамнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Айни пайтда вазирлик ходимлари фаолияти ёппасига текширилаётгани маълум бўлди. Мулозимнинг айтишича, “бир кунда 50 киши ишдан бўшатилгани йўқ", Голишева¸ Ҳайдаров ва Абдуллаевларнинг ишдан бўшатилгани тўғри. Бошқалар фаолияти ўрганилаяпти. Ишдан бўшатилгани Озодликка расман тасдиқланганлар Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси¸ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси ва Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси раҳбарларидир. Вазирлик ходимларининг иш фаолияти ўрганилмоқда Молия вазирлигининг Озодлик боғланган яна бир расмийси¸ президент Шавкат Мирзиëевнинг 22 декабрь куни парламентдаги мурожаатида Молия вазирлиги шаънига билдирган кескин танқидларидан сўнг ходимлар фаолиятини текшириш бошланганини билдирди.