Андижонликлар боласини масжидга жўнатмасликка кафолат бермоқда HD

10.05.2016
Андижон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчиларнинг ота-оналаридан ёзги таътил вақтида болаларини "масжид, ноқонуний ҳужралар, playstation, Internet"га юбормаслик, "тиланчилик, машина ювиш, бензин сотиш" каби ишларга машғул қилмасликка кафолат бермоқдалар. Озодликка йўлланган кафолат хатида бу талаблар Ўзбекистонда "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 30-моддаси асосида қилинаётгани айтилган. Озодликка йўлланган хабарга кафолат хатининг нусхаси илова қилинди. Унда "Андижон ХТМФМТ ва ТЭ шаҳар бўлимига қарашли 30-умумий ўрта таълим мактаби" номи битилган. Тилхатда "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 30-моддаси асосида қўйилган илк талаб намоз ва масжидга оид.

Похожие видео

Показать еще