Домламиз бизни калтаклаб, уят сўзлар билан сўкади HD

22.09.2018
Фарғона Давлат университетининг Чақириққача ҳарбий таълим факультети талабалари ўқитувчи Шоҳоб Тилаволдиев устидан шикоят қилишди. Талабаларга кўра, Тилаволдиев уларни турли баҳоналар билан ҳақорат қилиб, калтаклайди. Университет ректори Равшан Мақсудов Озодлик билан суҳбатда подполковник Шоҳоб Тилаволдиевнинг устидан аввал ҳам шикоят тушганини билдираркан, у билан тушунтириш ишлари ўтказилганини айтди. Фарғона Давлат университетининг Чақириққача ҳарбий таълим (ЧҲТ) факультети 2-курс талабалари номидан Озодликка йўлланган видеода ҳарбий кийимдаги эркакнинг талабаларни ҳақорат қилиб, ураётгани тасвирланган. Видео 39 секунд бўлиб, тасвирда бир неча талабанинг кўчада тик тургани кўринади. Видеонинг бошидан-охиригача фақат уят сўзлар эшитилади ва ҳарбий кийим кийган эркак икки талабани уради. - Нимага кеч қолаяпсан?, деб ҳарбий кийимли эркак биринчи талабага битта шапалоқ туширади ва уни сўкади: - Қ...имни емисанми? Б...дь. - Бир ҳафтадан бери қайтарилаяпти. Д...б, б..д. - Башарангни ёриб қўяман, б...дь. Иди на х... Талаба: Ҳар куни шўттаманку. - Ҳар куни шўттасан, кеч қолиб, б..дь. Шундан сўнг ҳарбий кийимли эркак иккинчи талабани тергашга ўтади. - Ў, б..дь уйқудан тура олмайсанми? Эшшак, б..дь, деб ҳарбий кийимли эркак иккинчи талабанинг юзига уради.

Похожие видео

Показать еще