Cўконғич Андижон шаҳар ҳокими телефон ва аудиоёзиш ускуналарини тақиқлади HD

16.12.2017
Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар ўтган ой матбуотда тарқалиши ортидан ҳокимият биносига уяли телефон ва овоз ёзиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилди. Андижон шаҳрининг 43 ёшли ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб, ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайларни Озодлик эълон қилган эди. Ҳозирда Андижоннинг сўконғич ҳокими прокурор назоратига олинган. Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига "уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш қатъиян маън этилади" деган ёзув осиб қўйилди. Ушбу эълон Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар матбуотда тарқалиши ортидан шу ой бошида пайдо бўлди. 5 декабр куни шаҳар ҳокимлигига борган андижонлик Ҳаётулло у ерда кўрганларини Озодликка гапириб берди.

Похожие видео

Показать еще