Умрадаги “гапи” учун Абдулла Қурбонов лицензиядан маҳрум қилинди HD

05.06.2019
Ўзбекистонлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг лицензияси "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг 31 май кунги қарори асосида тугатилди. Бу ҳақда Озодликка билдирган Маданият вазирлиги мулозимига кўра, хонанда “санъаткор одобигa риоя қилмагани ва лицензия шартларида кўзда тутилган талабларни бажармаганлиги боис” жазоланган. Маданият вазирлиги мулозими “Абдулла Қурбонов маҳаллийчиликни тарғиб қилувчи ва санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин видеороликни ижтимоий тармоқларда кетма-кет чиқаргани унинг лицензиясини бекор қилишга асос бўлган"ини айтаркан, яна бундай деди: - Қурбонов Абдулла Акбарович номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 5706-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 31 май кунидан тугатилди. Маданият вазирлиги мулозимининг айтишича, "Абдулла Қурбонов билан Интернетда баҳсга киришган хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензия муддати тугаган ва бошқа узайтирмасликка қарор берилган". Тармоқдаги жанг Хонанда Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хонанда Жаҳонгир Отажоновга мурожаати акс этган аудио 27 май куни тармоқда тарқалган эди. “Тошкент ёқмаётган бўлса, бориб Хоразмингда яша, Хоразмда яша, ўша Хоразмда. Ҳа, Тошкентни пули сани қутиртириворибди-ку, Жаҳон! Тўйга биринчидан кастим-шимда борилади. Бу чёртга ўхшаб, ..., тўғрисини айтаман, кўнглига келмасин ҳеч кимни-ю, буни тўйхонага кийиб борган кийимини бору, итимга кийгизмайман, итимга!” дейди тармоқда тарқаган видеода Абдулла Қурбонов Қурбоновнинг гаплари остига қолдирилган изоҳлардан маълум бўлишича, унинг ғазабга минишига қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг телевизорда намойиш этилган жонли ижро танловини кўриб, гапирган фикрлари сабаб бўлган. “Илтимос, живой ашула айтманглар! Айтганман-ку сизларга мен эплолмайсизлар деб. Ўқиш керак бунинг учун олдин. Хафа бўлманглар, энди майли”, дея кулган эди “Хуршидникида ифторда” ўтирганини билдирган Жаҳонгир Отажонов.

Похожие видео

Показать еще