Россия, мигрантлар: Болалар билан муҳожир бўлиш осонми? HD
Россия, мигрантлар: Болалар билан муҳожир бўлиш осонми? Мигрантлар нима учун Россияга оила билан келиш нега қийин деб ҳисоблашади? Маълумотларга кўра, Россияга эркак муҳожирларнинг 4 фоизи, муҳожир аёлларнинг 14 фоизи фарзандини олиб келар экан. Қолганлар эса ёлғиз ишлаб, топган пулини оиласи, бола-чақасига юборишни афзал кўришади. Муҳожирликка оилавий чиқиш нимаси билан қийин? Улар қандай муаммоларга тўқнаш келади? Ва нимаси билан яхши ҳам. Фарзандлар мақсадга йўналтирувчи куч, ҳаракатларимизнинг сабабчисими ёки қўшимча ҳаражатми? Бугунги жонли эфиримиз шу мавзуда. Дастуримиз меҳмони оиласи ва 6 фарзанди билан кўп йиллардан буён муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик Сайёра Рябицева.