ДХХ ва ИИВ ходимлари прокуратура терговчисини менсимайдими?
Навоийда қийноқ қўллаганликда гумон қилинаётган ДХХ, ИИВ ходимлари устидан учинчи марта жиноий иш очилди. Қийноқлар бўйича гувоҳларнинг 34 кўрсатмаси бўлишига қарамасдан жиноят аломатлари топилмади, деган важ билан бунгача иш икки марта ёпилган.