РТдан ваъз: Одам ўлатдан эмас, қўрқувдан ўлади HD

20.03.2020
Олдинги ваъзимда айтганимдек, офат бирдан келади. Кема бирдан чўкади. Ер эса қимирлаб, шаҳарларни бирдан ичига ютиб юборади. Учоқлар шолпиллаб қулайди. Вулқон қарсиллаб отилади. Ўт балоси, сув балосидан, кўзга кўринар-кўринмас балодан яратган асрасин, деб дуо қиламиз. Мана, ўша Хитойда оралаб юрган коронавирус шарпаси худди даҳшат кинолардаги мўр-малах каби мусаффо осмонимизни қоплади. Яқин тарихдан маълумки, бундай фалокатлар одамлар феълидаги энг ярамас иллатларни очиб юборади. Сипо ва одобли кўринган йигит отаси тенги чолни тепкилаб, устидан босиб ўтиб, ун тўла қопга интилади. Чунки хотирамизда бундан саксон, юз йил олдинги очарчилик ва кулфат генлари яшайди. Рассом Туз

Похожие видео