Севгисига бойлик тўсиқ бўлганидан Истанбулга қочган ошиқлар ўз жонига қасд қилмоқчи HD
Бадавлат ота ўғлининг камбағал қизга уйланишини истамагани учун Истанбулга қочган тошкентлик икки ошиқ Озодликка мурожаат қилиб, ота-оналарига муҳаббат бойлик ва мартабадан устун деган муждани етказишни исташди. Ота-оналари рози бўлмаган тақдирда севишганлар Лайли ва Мажнун каби ўз жонига қасд қилишни режалаштирганини айтишди. Тошкентлик Зуҳра (исм ўзгартирилган- таҳр.) 23 ёшда. Тошкентдаги олийгоҳлардан бирининг талабаси. Зуҳра Тошкентдаги ўртаҳол оилалардан бирида ўсиб- улғайди. Унинг отаси такси ҳайдовчиси, онаси эса мактаб муаллими. Унинг севгилиси Тоҳир (исм ўзгартирилган- таҳр.) ҳам 23 ëшда. Тоҳир бадавлат оиланинг фарзанди бўлиб, унинг отаси Тошкентдаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг ректори. Тоҳир ва Зуҳра бундан тўққиз йил олдин, коллежда ўқиëтган пайтда танишиб, бир-бирига ошиқу беқарор бўлишган.
Похожие видео
Показать еще