Ҳайит: Қўрқмадик, бемалол қурбонликлар ҳам қилинди, қўшниларга ҳам тарқатилди
Бу – Ўзбекистонга девор-дармиён қўшни Афғонистоннинг шимолий Мозори Шариф шаҳри яшовчиларининг бугунги дил изҳорлари. Уларнинг айтишларича, бу йилги Қурбон Ҳайити тинч ўтган. Бемалол қурбонлик қилиш, уларни қўни-қўшниларга тарқатиш, кўча-куйга чиқиш, яқинларини зиёрат қилишга имконли бўлишган. Ночорларга ҳам қурбонлик гўштлари, хайриялар тарқатилган. Ҳайит арафаси ва кунида ҳам ҳужумлар кузатилган эса-да, афғонлар Қурбон Ҳайитини бутун мамлакат бўйлаб ҳам имкон қадар байрам қилишган. Бугун эрта тонгда жомеъ масжидларида ҳайит намозларини ҳам ўқишган. Аммо, афғон ҳукуматининг умидбахш баёнотига қарамасдан, Афғонистон Толибон ҳаракати нақ ҳайит арафасида уларнинг уч ойлик шартли оташкесим таклифини рад қилган. Ҳаракат бу йилги Рамазон Ҳайитининг сўнгги уч кунида муваққат оташкесинга рози бўлган. Бунақаси Афғонистонда уларнинг Исломий Амирлиги ағдарилган 2001 йилдан буён кузатилмаганди. Мозори Шарифдан мухбиримиз Ҳаёт Шайбон бу йилги ҳайит фазоси ҳақида.