Ўзбекистонда авиачиптани 1 июлгачагина эски паспорт билан олса бўлади
Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспортини биометрик паспортга алмаштириш билан боғлиқ саволлар долзарблигича қолмоқда. Озодликка келаётган саволларнинг кўпчилиги паспорт алмаштириш жараёнининг авичипта харидига таъсирига доирдир. Мухбиримиз Тошкентдаги бир неча авиакасса билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишга уринди. "Ўзбекистонда эски паспорт билан ҳозир авиабилет сотилмаётган эмиш. Шу ростми?" Озодликка келаётган кўплаб саволлар шу мазмунда. Авиачипта сотувчи Abdulatif Business масъулияти чекланган жамият ходимасининг айтишича, "эски паспортлар билет сотиб олиш учун 1 июлгачагина яроқли. 1 июлдан кейин эски паспорт билан билет сотиб ололмайсиз." Худди шундай гапни хорижий авиширкатлардан бирининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимидан ҳам эшитдик.