Ҳоким ўлими рад этилиши билан бир пайтда Бухоронинг қадим қабристонига элтувчи йўллар таъмирланмоқда HD

18.08.2020
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Карим Камолов ўлими хабари рад этилгани билан айни пайтда 17-18 август кунлари шаҳарда бўлаëтган айрим фавқулодда ҳаракатлар бухороликлар эътиборини ўзига тортмоқда. Камоловнинг 17 август куни Тошкентда коронавирусдан ўлгани хабари тарқашидан кўп ўтмай у Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан рад этилди. «Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорлар назоратида. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз», деб ëзди куннинг иккинчи ярмида Бухоро вилоят ҳокимлиги ўз Телеграм каналида. Бу раддия билан кетма-кет кечки 7:30 лар атрофида Телеграмдаги @aviaspotter канали Avcon Jet Malta авиаопраторига қарашли Bombardier Global 6000 (Reg.9H-SSU) русумидаги махсус самолëтнинг Тошкентдан Бухорога “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати хизматини қилиш учун “ учиб келганини хабар қилди. Орадан уч соат ўтиб-ўтмай ярим расмий Bukharainfo Телеграм каналида устига “AMBULANS” (Тез ëрдам) деб ëзилган кичик самолëт сурати пайдо бўлди.

Похожие видео

Показать еще