Россия Тергов қўмитаси 5 ойлик Умарали ўлими юзасидан жиноий ишни ёпди

23.10.2016
Россия Тергов қўмитаси тожикистонлик гўдак Умарали Назаров ўлимида "жиноятчилик аломати" топилмагани ва жиноий иш ёпилганини маълум қилди. Назаров оиласи адвокати Европа судига арз қилишини билдирди. Умарали яқинлари тергов хулосасига ишонмаслигини айтади. Россия Тергов қўмитаси Умарали Назаров ўлимида "жиноятчилик аломати" топилмагани сабаб жиноий иш ёпилганини маълум қилди. Тергов қўмитасининг хулоса қилишича, 5 ойлик Умарали цитомегаловирус инфекцияси касаллиги оқибатида вафот этган. Умарали Назаровнинг ўлими Россия ва Тожикистонда жамоатчилик орасида кукчли норозиликларни уйғотди.

Похожие видео

Показать еще