Намозда сураларни кетма-кетлиги бўйича ўқиш HD

28.02.2013
Аллома Абдулазиз Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ Намоздаги қироатда суралар тартиби Савол: "Намоз асносида суралар тартиби(га риоя қилишлик) вожибми ёки вожиб эмасми?". Жавоб: "Суннат тартиб(га риоя қилишдир), ҳудди саҳобалар мусҳафни тартиблаганларидек. Ана шу афзалидир. Кимда-ким тартибни ўзгартирса ҳараж-танглик йўқ. Ёки Оли Имронни сўнгра Бақарани ўқишлигида ҳараж-танглик йўқ. Бироқ афзали саҳоба розияллоҳу анҳумлар Усмон (розияллоҳу анҳу) даврларида Қуръонни жамлаганларидаги тартибга биноан юришдир. Бақарани ўқигач, Оли Имрон ва ундан кейинги сураларни ўқийди. Мисол учун ўзидан кейинги келган сурани ўқиса, зилзила, валъадият ва ҳаказо. Мусҳаф тартибига кўра (ўқиши) афзалдир. Бироқ тартибни ўзгартириб, Қуръоннинг охиридан, сўнгра бошидан ўқиса, бунда ҳам ҳараж-танглик йўқ. Умар розияллоҳу анҳудан, у киши бомдод намозида биринчи (ракатда) Наҳл сурасини, иккинчи (ракатда) эса ундан (Наҳл сурасидан) олдинги Юсуф сурасини ўқиганликлари нақл қилинган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи тунлари Бақара, сўнг Нисо, сўнгра Оли Имронни ўқиганлар". Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11233

Похожие видео

Показать еще