“Карантин даврида аҳолига ерости бойликларини ковлаб олишга рухсат берилишини сўрайман” HD
“Навоий вилояти Навбаҳор туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Карантин даврида ишсизлар сони кўпайди. Куни кеча ишсизлар 2 миллионга яқинлашгани, 500 мингдан ошиқ муҳожир четга кета олмагани ҳақида хабар берилди. Туманимизда ҳам кўпчилик аҳоли тоғдан олтин қазиб оила тебратар эди. Чунки у ерда олтин қазишни йўлга қўйиш давлат учун катта харажат талаб этади. Аммо сўнгги пайтларда у ерда тез-тез рейдлар ўтказиляпти. Еб-ичишга ҳам пул топа олмай қолган аҳоли эса шу сўнгги ишидан ҳам маҳрум бўлмоқда. Президентимиздан ва масъул раҳбарлардан ҳозирги мураккаб вазиятни инобатга олиб, истисно тариқасида, карантин даврида аҳолига ерости бойликларини ковлаб олишга рухсат беришларини сўрайман...”
Похожие видео
Показать еще