Тожикистонда хотин-қизлар нима кийиши ва қандай кийиниши тавсия қилинди HD

28.02.2018
Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигида "Аёллар учун тавсия этилган миллий либослар", деган ҳужжат тайёрланиб, тасдиқ учун Тожикистон ҳукуматига юборилди. Давлатга қарашли “Ховар” ахборот агентлиги 26 февраль куни аёлларнинг давлат идоралари, расмий маросимлар ва кӯчада кийишлари тавсия этилган миллий либослар ҳақида маълумот бериб, бу либослар суратини чоп этди. Намуналарни тайёрлаш чоғида аёлларнинг ёши ва йилнинг тўрт фаслида фойдаланишлари ҳисобга олингани билдирилди “Ховар”га кӯра, мазкур ташаббусдан “миллий қадриятларни эъзозлаш ва миллий либосларни тарғиб қилиш” мақсади кўзланган. “Аёллар учун тавсия этилган миллий либослар” ҳақидаги ҳужжатда, аёлларга давлат идораларида миллий анъаналар асосида тикилган Европа усулидаги либосларни кийиш тавсия этилган. Жумладан, аёллар давлат идораларида юбка кийиши зарурлиги кӯрсатилган. Аммо маросим ва жамоат жойларида аёллар миллий кӯйлак ва лозим билан юришлари мумкин. Мазкур ҳужжатда Тожикистондаги халқлар ва минтақалар аҳолисининг урф-одатлари ва минтақаларнинг ўзига хосликлари ҳисобга олинган. Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода жорий ойда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида тожикистонлик эркаклар учун ҳам миллий либос намуналари тайёр бўлаётгани борасида хабар берганди.

Похожие видео

Показать еще