Дунё Ким нима дейди: Жиддий бир муаммо ечими шунчалар осонми? HD
Ким нима дейди: Жиддий бир муаммо ечими шунчалар осонми? - ўлим, ҳалокат, вайронагарчилик ва улкан молиявий зиёнларнинг олдини олиш, таъбир жоиз, инсониятни ҳалокатдан қутқариш учун жуда оддий бир ечим илгари сурилмоқда. У ҳам бўлса, кўпроқ, керак бўлса, юз миллионлаб, миллиардлаб дарахт экиш. Ҳа, ишонаверинг, олимлар ҳозир худди шу ғояни илгари суришмоқда. Дуёнинг айрим давлатлари эса, аллақачон ишга ҳам киришишибди. Агар, масъулларининг сўзларига ишонилса, дейлик, Эфиопияда аллақачон кунига 350 миллиондан ортиқ дарахт экишмоқда экан. Улар бу борада аллақачон жаҳон рекордини ҳам янгилашибди. Committee on Climat Change(CCC) хайрия жамғармаси эса, бу ишни тезлатиш даъвати билан чиқибди. Британияда ҳавога чиқарилаётган заҳарли газларнинг миқдорини камайтириш учун 1.5 миллиард донадан ортиқ дарахт экилиши лозимлигини айтибди. Ўзбекистонда эса, бор дарахтларнинг қанчалик кесилиб кетаётгани билан боғлиқ аҳвол сўнгги йилларда жиддий муаммо тусини олган. Маҳаллий эколог, фаол ва зиёлиларнинг бу борадаги хавотир ҳамда танқидлари ҳозирча ўзининг самарасини бермаган. Видеолавҳамизни бир кўринг, қани, сиз нима дейсиз? BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek