Эрон полициячиларни ўлдиришда айбланган сўфийни осиб ўлдирди HD
Эронда сўфийлар иштирокидаги тўқнашувда уч нафар полициячини ўлдиришда айбланган Муҳаммад Ризо Салас қатл этилди. Теҳрон ҳукумати мазкур қатлни ижро қилмаслик ҳақидаги чақириқларни эътиборсиз қолдирди. Эрон судининг расмий вебсайтида Муҳаммад Ризо Саласнинг 18 июнь эрталаб осиб ўлдирилганини хабар қилинди. Бу хабарни Ғарб жамоатчилигига эълон қилган Amnesty International ташкилотининг Твиттердаги саҳифасида: - Бугун эрталаб Муҳаммад Салас осиб ўлдирилганини хабар қилаётганимиздан изтироб ва қайғуга тушдик, ‒ дейилади. 51 яшар Салас март ойида полициячиларни ўлдирганликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган эди. Шундан сўнг қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи Amnesty International ташкилоти жараённинг “ўта адолатсиз” ўтганини билдирди. - Ҳокимият идоралари одил судлов қиламан¸ деб инсон ҳақларини топтади, ‒ деди Amnesty International расмийси Филип Лютер.