Инстаблогер телефонини олганлар ишдан бўшатилди, тармоқдан даромад олганларга эса солиқ солинди HD

18.06.2019
Давлат солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда "ноқонуний даромад" йиғиш билан шуғуллангани учун солиқ инспекторлари ушлаган блогер Азизбек Ашурбоев вазиятига оид хулосасини маълум қилди. Инстаграм тармоғида 300 минг обуначиси бўлган блогер 8 июнь куни солиқчилар уяли телефонини олиб қўйгани, сўнгра тармоқдаги саҳифасига киролмай қолганидан арз қилиб, ёрдам сўраган эди. Катта шов-шувга сабаб бўлган бу хабардан сал аввал Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда рекламадан пул қилаётган блогерлардан солиқ ундирилишини эслатганди. Айни пайтда, мурожаати маҳаллий матбуот ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган блогернинг ўзи матбуотда кўринмаётир, саҳифасининг эса ёпиб қўйилгани айтилмоқда. Қоидабузар солиқчилар 12 июнь куни маҳаллий ахборот воситалари ва Телеграм каналларида Инстаграм тармоғида 300 мингдан ортиқ обуначи тўплаган блогернинг мурожаати тарқалди. Мурожаатида инстаблогер Азизбек Ашурбоев 8 июнь куни ўз саҳифасида реклама эълони бермоқчи бўлган буюртмачидан 400 минг сўм пул олаётган пайтда солиқчилар уни тўхтатгани ва сўнгра уяли телефонини олиб қўйганини билдирди. Бу мурожаат катта шов-шувга сабаб бўлди ва оқибатда, ​Давлат солиқ қўмитаси бу ҳодисани махсус назоратга олишга мажбур бўлди. 15 июнь куни берилган баёнотга кўра, блогер тармоқда реклама бериб ноқонуний даромад қилгани учун тўхтатилган. Аммо, блогернинг уяли телефонини олиб қўйган солиқчилар ҳам қоидани бузган.

Похожие видео

Показать еще