ДАН ходими билан ëқалашган ҳайдовчилар тергов қилинмоқда HD

20.08.2015
19 август куни икки фуқаронинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини тортқилаб¸ уни Дамас русумидаги машинага тиқишга уриниши акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Озодлик суриштируви давомида¸ бу воқеанинг жорий ҳафта Қарши-Ғузор катта йўлида содир бўлгани ва ҳокимият ходимига қўл кўтаришда айбланаëтган фуқароларга нисбатан жиноий иш очилгани аниқланди. Озодликнинг WhatsApp ижтимоий тармоғидаги саҳифасига юборилган қисқа видеотасвирда ДАН ходимининг Дамас машинаси орқасида югуриб кетаëтгани¸ унинг орқасидан югуриб келган оддий фуқаронинг эса¸ ДАН ходими формасидан тортқилаëтгани акс этган.

Похожие видео

Показать еще